Спорт | 19:08 / 04.03.2019
7127
2 дақиқада ўқилади

Андрей Фёдоров: «Мана шундай ўйинларда жамоанинг иродаси тобланади»

Фото: Tribuna.Uz

«Локомотив» бош мураббийи Андрей Фёдоров ОЧЛ гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган «Ал-Ваҳда»га (2:0) қарши ўйиндан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.  

«Ғалаба билан ҳаммани табриклайман. «Ал-Ваҳда» ўтган йилга нисбатан анча ўзгарган, ҳимояда тартибли ўйнади. Биринчи бўлимда ҳаммасини ҳал қилишимиз мумкин эди, кўплаб вазиятларни яратдик. Агар улардан унумли фойдаланганимизда, ўйин охири асабий тарзда ўтмаган бўларди. Бироқ, мана шундай беллашувларда янги жамоа шаклланади, иродаси тобланади. 

Жамшид Искандеров нега алмаштирилди? 1-бўлимда у яхши ўйнади, 2-бўлимда бироз чарчаб қолди шекилли, ўйинида хатолар кўриниб қолди. Шу туфайли, уни алмаштириб, марказга Сардор Мирзаевни ўтказдик.  

Ҳал қилувчи вазиятларда «Локомотив» футболчиларига совуққонлик етишмаяпти? 2-бўлимда рақиб фаоллик қилиб, бизни ўз майдонимизда прессинг қила бошлади, балки мана шу бизга салбий таъсир қилгандир. «Локомотив» ҳар доим ўйинда ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилади. Бу вазиятда эса рақиб бизни орқага чекинтирди. Аммо ўйин охирида фаол ҳаракат қилдик.

Жисмоний ҳолатимиз яхши. «Ал-Ваҳда» ўйинни эмас, тўпни назорат қилди холос. 

«Пахтакор» - «Персеполис» ўйини? Томоша қиламан, «Пахтакор»га мухлислик қилиб, унинг ўйинини ўрганиб, таҳлил этаман. 

Одатда мураббийларимиз ўйинни видео орқали ўрганишади, наҳотки бирор мураббийни вилоят марказларига юбориб, ўша жойда ўрганишнинг иложи бўлмаса? Келинг, бу саволга жавоб бермай қўя қолай», - деди Фёдоров.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид