Ўзбекистон | 23:56 / 04.03.2019
7088
2 дақиқада ўқилади

Экстремал туризм: «ChimganExtremal-2019 фестивали» ўтказилди

Фото: Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти

Ўзбекистонда экстремал спорт турлари, экологик ва зиёрат туризмини ривожлантириш учун Тошкент вилоятининг табиий шароити ҳамда имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Ҳудуднинг юқори экотуризм салоҳияти, улкан тоғ тизмалари, ноёб ҳайвонот ва наботот дунёси, қулай иқлими билан ажралиб туриши эса бунга ёрқин мисолдир.

Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаментидан хабар берилишича, 1-3 март кунлари вилоятнинг Бўстонлиқ тумани, Чимён ҳудудида ChimganExtremal-2019 фестивали бўлиб ўтди. Мазкур фестиваль муҳташам тоғлар, оппоқ қор, совуқ ҳаво ва дўстлар даврасида барчани ўзида мужассамлаштирди.

Спорт – бу дўстлик ва тинчликнинг ўзига хос даракчиси, у жисмонан ва маънан соғлом авлодни тарбиялашда муҳим ўрин тутади.  Мамлакатимизда спортни, айниқса, болалар ва ёшлар спортини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2019 йил 5 январдаги "Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 5611-сонли фармони ижросини, шунингдек, "ЭкологикМахсус"  Республика Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси кўмагида сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда ва хайрия тадбирлари ўтказилди.

ChimganExtrem-2019 экстремал-фестивалининг мақсади - қишки спорт турлари ва дам олишни ривожлантириш, тоғ-чанғи, сноуборд, альпинизм кабилар шулар жумласидандир. 

Фестиваль байрами доирасида - спорт анжуманлари, чанғичилар ва сноубордчилар ўртасида мусобақалар ўтказилди.

Мусобоқалар якунида ChimganExtrem-2019 фестивалининг ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. 

Мавзуга оид