Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Люксембург ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади
2019 йилнинг 6 март куни Люксембург Буюк Герцоглигининг ташқи ва Европа ишлари вазири Жан Асселборн бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.
ТИВ хабарига кўра, ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида музокаралар ўтказилади ва томонларни қизиқтирган барча масалалар бўйича ўзаро муносабатларни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Ташриф доирасида Ҳаво қатнови бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланиши режалаштирилган бўлиб, бу хусусан Люксембургнинг «Cargolux» авиакомпанияси томонидан 2020 йилдан эътиборан Осиё мамлакатларига транзит орқали ташиш учун «Навоий» транспорт марказидан фойдаланиш режалари билан боғлиқдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбeкистон элчиси Люксeмбург Буюк герцогига ишонч ёрлиқларини топширганди.
Мавзуга оид
21:08 / 09.01.2025
Ғайрат Фозилов Люксембург валиаҳд Буюк герцогига ишонч ёрлиқларини топширди
22:14 / 25.12.2024
Люксембург герцоги кейинги йил тахтдан воз кечмоқчи эканини маълум қилди
11:30 / 15.08.2024
Фридман Люксембургдан 16 млрд доллар талаб қиляпти
07:55 / 23.05.2024