Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон йирик денгиз портларида ваколатхоналар очади
Ўзбекистон йирик денгиз портларида ваколатхоналар очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда йўловчи ва юк ташувларини янада ривожлантириш бўйича йўл харитасида айтилади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Қора денгиз, Каспий денгизи ва Ўрта Ер денгизи, Форс кўрфази ҳавзаларидаги йирик денгиз портлари, шунингдек, трансқитъавий денгиз узелларида жойлашган портларда ваколатхоналар, фронт-офислар ва стивидор компаниялар ташкил этиш бўйича таклифлар киритилади.
Бу борадаги ишларни амалга ошириш муддати - 2019 йил 1 июнь. Масъуллар - Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ТИВ, Савдо-саноат палатаси.
Мавзуга оид
22:22 / 30.05.2026
Ўзбекистонликлар круиз кемаларида ишлашга таклиф этилмоқда
11:19 / 02.02.2026
Ўзбекистон Покистон портлари орқали юзлаб портлар билан тўғридан тўғри денгиз алоқасини йўлга қўйди
13:16 / 17.01.2026
Ўзбекистон Карачи порти имкониятларини ўрганишни бошлади
07:34 / 02.12.2025