Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистон ИИВ тизимида янги тайинловлар бўлди
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида ва ҳудудда раҳбарлик лавозимларида тайинлов юз берди.
Маълум қилинишича, подполковник Аманбай Оринбаев Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига подполковник Хуршид Очилов тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқдаги ИИВ тизимидаги ўзгаришлар бўйича ИИВ матбуот хизмати маълумот берганди.
Унга кўра, Пўлат Бобожонов айни вақтда ўз лавозимида фаолиятини давом эттирмоқда.
Мавзуга оид
15:37 / 19.03.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиев ИИВда сўроқ қилинмоқда
14:51 / 17.03.2026
Пойтахтда наркотик савдоси билан шуғулланган онлайн тармоқ фош этилди
15:10 / 13.03.2026
Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифатидан норозилик кўп – президент
09:42 / 11.03.2026