Россиялик ҳарбийларга иш вақтида смартфондан фойдаланиш тақиқланди
Россия президенти Владимир Путин ҳарбийларга хизмат вақтида ёнларида смартфон олиб юришни тақиқловчи қонунни имзолади. Тақиқлов интернет ёрдамида аудио-, фото-, видеоматериаллар ҳамда геожойлашув маълумотларини тарқатишга имкон берувчи бошқа қурилмаларга ҳам тааллуқли.
Бундан ташқари, ҳарбийларга ўзлари ва ҳамкасблари ҳақида, жумладан улар хизмат қиладиган муассаса, қисмни аниқлаш ёки хизмат ўташ жойини билиб олишга имкон берувчи маълумотларни ОАВга бериш ёки интернетда жойлаштириш тақиқланади.
Таъкидланишича, муайян вазифаларни бажариш билан боғлиқ вазиятлар, мисол учун, жанговар ҳаракатлар олиб бориш, жанговар навбатчилик ўташ, ҳарбий қисм ҳудудида бўлиш кабиларда смартфондан фойдаланиш тақиқланади.
Мавзуга оид
21:20 / 07.01.2025
“Озарбойжон бирорта ҳам ортиқча талаб қўяётгани йўқ, Россия шартларни бажаришни пайсалга соляпти” — эксперт
18:36 / 07.01.2025
Петербургдан Самарқандга учган самолёт фавқулодда Москвага қўнди
17:44 / 07.01.2025
Ҳалокатга учраган AZAL самолётининг «қора қути»лари таҳлили якунланди
15:18 / 07.01.2025