04:02 / 07.03.2019
13993

ЕЧЛ. "Порту" қўшимча бўлимда "Рома"га гол уриб, чоракфиналга чиқди

Фото: Getty Images

Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйини доирасида навбатдаги баҳс ўтказилди. 

Илк ўйинда 2:1 ҳисобида мағлуб бўлган "Порту" ўз майдонида "Рома"ни қабул қилди. 

26-дақиқада Соарес мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан 11 дақиқа ўтиб, де Росси пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимнинг 7-дақиқасида Марега мезбонларнинг иккинчи голини киритди ва ўйин қўшимча бўлимларда давом этишини таъминлади. Мезбонларга ғалаба келтирган гол 117-дақиқада Теллеснинг пенальтидан унумли фойдаланиши орқали киритилди.

Шу тариқа, "Порту" икки ўйин натижасига кўра, чоракфиналга йўл олди. 

Порту – Рома 3:1

Голлар: 1:0 – 26 Соарес, 1:1 – 37, пенальти де Росси, 2:1 – 52 Марега, 3:1 – 117, пенальти Теллес.
Порту – Касильяс, Фелипе, Теллес, Эдер Милитао (Макси Перейра, 103), Пепе, Отавио (Эрнани, 94), Эррера, Корона (Браими, 69), Данилу Перейра, Марега, Соарес (Фернандо, 78).
Рома – Ольсен, Манолас, Жезус, Коларов, Маркано (Кристанте, 76), Дзаньоло, Нзонзи, Перотти, де Росси (Пеллегрини, 45; Шик, 96), Карсдорп (Флоренци, 55), Джеко.
Огоҳлантиришлар: Дзаньоло (15), Эррера (18), Данилу Перейра (45), Карсдорп (55), Пепе (58), Джеко (58), Пеллегрини (81), Флоренци (116), Теллес (117).

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top