Спорт | 16:00 / 08.03.2019
23245
1 дақиқада ўқилади

Уайт: Конор фақат Ҳабиб билан жанг қилмоқчи 

Фото: AFP 2019 / Harry How / GETTY IMAGES NORTH AMERICA / AFP

Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) раҳбари Дана Уайт нима сабабдан аралаш йўналиш (ММА) жангчилари Конор Макгрегор ва Дональд Серроненинг баҳси ўтказилмаслиги ҳақида айтиб ўтди.

Ташкилот раҳбари билдиришича, ирландиялик UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан реваншга умид қилаётгани туфайли америкаликка қарши жанг ўтказилмайди.

«Аслида, Конор фақат Ҳабиб билан жанг қилмоқчи. Унга кейинги рақибни танлаш имконини беринг. Серроне кеча менинг офисимга келди ва у ҳам жанг қилишни хоҳлаяпти», - дея Уайтнинг сўзларини келтиради MMA Junkie.

2018 йилнинг октябрида Нурмагомедов Макгрегорни бўғиш усулида мағлубиятга учратди. Ҳозирги вақтда ҳар икки жангчи баҳсдан кейинги муштлашув учун дисквалификация муддатини ўтамоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 12 йилдан бери мағлубиятга учрамаган жангчи Нурмагомедовга жавоб қайтарганди.

Мавзуга оид