Жаҳон | 08:01 / 09.03.2019
11435
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Оқ уйда яна бир истеъфо рўй берди
Оқ уйнинг коммуникациялар масалалари бўйича директори Билл Шайн истеъфога чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда The New York Times ёзмоқда.
Газета маълумотларига кўра, унинг истеъфоси ҳақидаги хабар кўплар учун кутилмаган бўлиб чиқди.
Аниқлик киритилишича, Шайн амалдаги давлат раҳбари Дональд Трампнинг келгуси президентлик сайловларида иштирокига тайёргарлик кўриш учун лавозимидан кетишга қарор қилди.
Аввалроқ, Трамп даврида Давлат департаментига ишга киришни истаганлар сони 2008 йилги минимал кўрсаткичга тушиб кетгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
23:13 / 13.07.2023
Оқ уйда топилган кокаиннинг эгаси аниқланмади
13:52 / 07.07.2023
Оқ уй Украина бўйича норасмий музокаралар ўтказилганини тасдиқлади
11:04 / 25.03.2023
Саида Мирзиёева Оқ уйда Жо Байденнинг ёрдамчиси билан учрашди
17:55 / 07.07.2022