Жаҳон | 08:53 / 09.03.2019
9100
1 дақиқада ўқилади
Венесуэла АҚШ устидан БМТ олий комиссарига шикоят қилмоқчи
Венесуэла алоқа ва ахборот вазири Хорхе Родригеснинг хабар қилишича, мамлакат БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелетга ўз энергетика тизимига амалга оширилган ҳужум бўйича шикоят билан чиқади. Бу ҳақда Noticiero Digital хабар бермоқда.
Вазирнинг сўзларига кўра, Америка томони электр энергияси таъминотидаги узилиш ҳақида олдиндан билган.
«Улар автоматлаштирилган назорат қилиш тизимига киберҳужум амалга оширишди», - дея маълум қилган Родригес.
Унинг қўшимча қилишича, яқин вақт ичида Бачелет Венесуэлага делегация таркибида келади. Каракас унга ўз нуқтаи назарини исботлаб берадиган далиллар тақдим этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гуайдо ваҳима ҳақида маълум қилгани, Помпео Мадурони айблагани хабар берилганди.