Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Башар Асад Сурияга қарши иқтисодий уруш олиб борилаётгаини айтди
Сурия президенти Башар Асад 10 март куни Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Чэнь Сяодунни қабул қилди ва Сурияга қарши уруш асосан иқтисодий санкциялар ва қамал шаклида олиб борилаётганини айтди.
“Сурияга қарши уруш янги шакллар ола бошлади, уларнинг негизини қамал ва иқтисодий уруш ташкил этади. Халқаро сиёсат воситалари бугунги кунда ўзгарган: аввал мулоқот ёрдамида ҳал қилинган зиддиятлар эндиликда бошқа йўллар билан ҳал қилинмоқда. Бошқа усуллар – бойкот, элчиларнинг ортга чақиртирилиши, иқтисодий блокада, террорчиликни қўллаш”, деб айтган Асад хитойлик дипломат ва унинг бошчилигидаги делегация билан суҳбатда.
Асаднинг айтишича, террорчилик тобора кўпроқ ҳудудни қамраб олмоқда, экстремистик ғоялар масофага қарамай бутун дунё бўйлаб тарқамоқда. Сурия етакчисининг таъкидлашича, террорчиликка қарши кураш нафақат ҳарбий жиҳатдан олиб борилмоқда, бундан ҳам муҳими жангарилар мафкурасига қарши кураш ҳисобланади.
“Террорчиликка қарши кураш охир натижада сиёсий ечимга олиб келади. Террорчилик тарқалган бир пайтда сиёсий ечимлар ҳақидаги барча гаплар хато ва пуч хаёл ҳисобланади”, деб таъкидлаб ўтган Асад.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026