Жаҳон | 09:00 / 10.03.2019
5635
1 дақиқада ўқилади

Мексикада бардаги отишма оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Фото: REUTERS

9 март куни Мексиканинг Саламанка шаҳридаги (Гуанахуато штати) тунги барга ҳужум қилиниши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. 

Excelsior порталининг хабар беришича, барга қуролланган кишилар бостириб кириб, у ердаги одамлар ва ходимларни ўққа тута бошлашган. Воқеа жойида 13 киши ҳалок бўлган, 8 киши яраланган ва улардан 2 нафари кейинроқ шифохонада вафот этган.

Босқинчилар воқеа жойидан юк машинасида яширинишган. Мутасадди идоралар дарҳол жиноятчиларни ушлаш бўйича операция эълон қилишган, бироқ ҳозирча қўлга олинганлар ҳақида маълумот йўқ.

Гуанахуато штатини охирги йил зўравонликлар қамраб олган. 2018 йил майида у ерда бир неча кун ичида 60 дан кўпроқ, июлда эса яна 40 киши ўлдирилган. Гуанахуатода бир нечта наркокартел ҳудуд устидан назорат ўрнатиш учун ўзаро курашади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид