Жаҳон | 10:30 / 11.03.2019
28170
1 дақиқада ўқилади

Москвада ўзбекистонлик икки мигрант полициячилар томонидан калтакланди

Фото: Артем Коротаев/ТАСС

Москвада Россия ИИВнинг Северное Бутово тумани бўйича бўлими полициячиларига нисбатан текширув бошланди, улар ҳужжатларни текшириш вақтида кўчада ўзбекистонлик икки мигрантни калтаклашган.

Россия ОАВ хабарларига кўра, 9 март куни 28 ёшли Авазбек Сулаймонов ва 23 ёшли Суннатбек Назиров ҳеч қандай сабабларсиз полиция томонидан ушланган.

Полиция улар «миграцион режимни бузганликда» гумон қилинаётгани ҳақида маълумот берди. Бироқ, мигрантлар полицияга ҳужжатлар тақдим этишдан бош тортиб, бу билан полиция эмас, балки миграция хизмати шуғулланиши кераклигини билдиришган.

Шундан сўнг, мигрантлар қўлга олиниб, полиция бўлимига олиб кетилди ва у ерда калтакланди.

Фақатгина ҳуқуқ ҳимоячилари бу ишга аралашганидан кейин, полиция ўша куни соат 17:21да мигрантларни озодликка чиқариб юборишга мажбур бўлган.

Бундан олдин, Жанубий Кореяда комага тушган ўзбекистонлик бўйича шифохона 93 минг доллар миқдорида ҳисоб чиқаргани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид