Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Тереза Мэй вазирлар маҳкамаси қўллаб-қувватловидан маҳрум бўлди
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Brexit атрофидаги вазият туфайли вазирлар маҳкамасининг қўллаб-қувватловидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда The Daily Telegraph хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Британия ҳукуматидаги фақатгина икки вазир Мэйни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.
Қайд этилишича, Британия вазирлар маҳкамасининг кўпчилик аъзолари Мэй июль ойидан кечикмасдан истеъфога чиқишини хоҳлаяпти.
Шу билан бирга, вазирлар маҳкамасидагилар фикрича, Мэй ЕИ билан Brexit бўйича келишув юзасидан Британия парламенти розилигини олиш имконига эга бўлмайди.
Бундан олдин, Европарламент Brexit кечиктирилиши мумкинлигини истисно этмаганди.
Мавзуга оид
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026