Жамият | 14:15 / 12.03.2019
15120
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада эркак турмуш ўртоғининг умрига зомин бўлди

2019 йил 9 март куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида яшовчи Ш.Ғ. маст ҳолда уйида рашк оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи Г.Ғ. (аёл)нинг бош ва юз қисмларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Г.Ғ. касалхонага келтирилганида вафот этган. Ш.Ғ. ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид