Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи тайинланди
Тошкент шаҳар ФВБ тизимида янги лавозим ўзгариши рўй берди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хусусан, Мухтор Яшнарович Муҳитдинов Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Мухтор Муҳитдинов 1973 йилда туғилган. Бундан аввал Фавқулодда вазиятлар вазирлиги марказий аппарати Тезкор бошқармасида ишлаган.

Маълумот учун: Ташкилий-тезкор бошқармаси аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасига оид қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг бажарилишини назорат қилинишини таъминлаш, фавқулодда вазиятлар содир бўлганда тезкор тайёргарлик ва тезкор режалаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг буйруқлари, директивалари ва фармойишлари, Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруқлари, директивалари, йўриқномалари ва кўрсатмаларини тегишли қисмида бажарилишини назорат қилиш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
21:53 / 29.01.2026
Тошкентда чет элликка нос чектирмоқчи бўлган йигит жазоланди
20:30 / 24.01.2026
Табиий вентиляцияни яхшилаш орқали Тошкентда чанг миқдорини камайтириш ва ёзда ҳароратни пасайтириш режалаштирилмоқда
15:48 / 24.01.2026
Тошкент метросида поезд туннелда 13 дақиқа тўхтаб қолди
11:12 / 24.01.2026