10:11 / 13.03.2019
25598

«Футбол олами – сеники»: Роналдунинг ёри унга атаб таъсирли пост қолдирди

Фото: Getty Images

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида «Атлетико»га қарши кечган жавоб учрашувидаги ҳет-трикидан кейин унинг севгилиси Жоржина Родригес инстаграмда футболчининг болалигидаги суратини илова қилган ҳолда у ҳақида таъсирли пост қолдирди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Georgina Rodríguez (@georginagio) on

Икки учрашув натижасига кўра италянлар клуби мусобақанинг кейинги босқичга йўл олди.

«Бу 3:0ни ҳеч ким ўғирлай олмайди. Сен бунга лойиқсан ва гап фақат учта голда эмас. Сен бунга содиқлигинг, клубга қилаётганларинг туфайли сазовор бўлдинг. Сен шерикларинг, мураббий ва бошқаларга таянчсан, биз сен билан фахраланамиз ва сени ҳар куни қўллаб-қувватлаймиз. 

«Қайтар дунё» бор.

Яратган билади, Яратган сенга ҳаммасини беради, чунки футбол олами – сеники. Биз сени яхши кўрамиз. Криштианиту, Матео, Ева, Алана, Жоржина», деб ёзган Жоржина. 

Футболчининг ёри унинг 3-голидан кейин ҳаяжонланиб, кўзига ёш олган.

Top