Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий тармоқда ҳокимга туҳмат қилган шахс 1 йилу 3 ойга озодликдан маҳрум этилди
Хоразм вилоятида туман ҳокимига туҳмат қилгани ва фирибгарлиги учун фуқаро Қ.С. 1 йилу 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Хонқа тумани суди раиси Мақсудбек Қиличев маълумот берган.
Олий суд ахборот хизмати хабарига кўра, Odnоklassniki.ru ижтимоий тармоғида рўйхатдан ўтган Қ.С. тармоққа видео мурожаатини жойлаган. У туман ҳокимини давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан тил бириктириб, уни ва акаси Э.С.ни ноқонуний далиллар тўплатиб қаматиб юборганини иддао қилган.
«Видеода фермер хўжалиги ер майдонларини ноқонуний тортиб олиб, пора эвазига бошқа бир фуқарога бериб юборгани айтилган. Унинг сўзларига қараганда, туман ҳокими 15-20 гектар ерни 5-10 минг АҚШ долларидан сотиб юборган», — дейилади хабарда.
Шунингдек, Қ.С.нинг фирибгарлик билан ҳам шуғуллангани, икки нафар ходимининг иш ҳақини бермай келгани ҳақида маълумот берилди.
Мавзуга оид
19:00 / 17.02.2026
Хоразмда янги таълим маркази: Осиё халқаро университети талабаларга қандай имкониятлар тақдим этади?
09:42 / 29.01.2026
Хоразм ҳокимликларида ўрганиш: 60 га яқин ходимнинг тадбиркорлик фаолияти аниқланди
16:15 / 23.12.2025
Хоразмда тадбиркор ундан иш сўраб келган талаба қизга шилқимлик қилди
15:34 / 11.12.2025