Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия парламенти Brexit’нинг сурилиши учун овоз берди
Фото: РИА Новости
Британия парламенти депутатлари Brexit’нинг 29 мартдан кечроқ муддатга кўчирилиши учун овоз бердилар. Brexit санаси кўчирилишига 412 депутат овоз берган, 202 нафари қарши чиққан.
Энди сананинг кўчирилиши бўйича Европа Иттифоқининг қолган 27 аъзоси келишиб олиши лозим.
Ҳукуматнинг таклифи қуйидагидан иборат: агар 20 мартгача Британия парламенти Европа Иттифоқи билан келишувга овоз берса, унда гап Brexit’нинг 30 июнгача қолдирилиши ҳақида боради. Агар парламент келишувни қўллаб-қувватламаса, унда Brexit’нинг кейинроққа қолдирилиши талаб этилади. Бу эса Британиянинг май ойида ўтадиган Европа сайловларидаги иштирокига олиб келади.
Мавзуга оид
09:14 / 09.05.2026
Трампнинг иттифоқчиси Британиядаги сайловларда тарихий ғалабани қўлга киритди
08:39 / 04.05.2026
Дунёда биринчи давлат тўлиқ автоном дронлар галасини синовдан ўтказди
23:32 / 01.05.2026
Қирол ва қиролмас учрашуви. Чарлз III Оқ уйда орийча мастер-класс кўрсатди
20:53 / 01.05.2026