Жаҳон | 07:35 / 15.03.2019
10374
1 дақиқада ўқилади

Янги Зеландиядаги масжидда отишма содир этилди

Фото: MARK BAKER / AP

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидда номаълум кимса отишма уюштирди. Оқибатда 6 киши яраланган, деб хабар берди New Zealand Herald нашри.

Гувоҳларнинг айтишича, шифохонага 6 киши етказилган, улардан 2 нафари оғир аҳволда.

Radio New Zealand радиостанцияси гувоҳларга таяниб, отишмани шлем, кўзойнак ва ҳарбийча кийимда бўлган эркак автоматик қуролдан олиб борганини маълум қилган.

Таъкидланишича, воқеа вақтида масжидда 300 га яқин одам бўлган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид