КХЛда Ўзбекистон клуби пайдо бўлади

Фото: РИА Новости / Алексей Филиппов
Континентал хоккей лигасида янги иштирокчи пайдо бўлиши мумкин - Ўзбекистон клуби. Бу 2022 йилги Олимпия ўйинларидан кейин содир бўлади. Аввалига, клуб Юқори хоккей лигаси (ВХЛ)да дебют қилади. Бу ҳақда КХЛ вице-президенти Виталий Прохоров маълум қилди, деб хабар бермоқда Vesti.
«Ҳозирча бизда Ўзбекистонда ВХЛ жамоасини ташкил этиш режалари бор, у келаси мавсумдаёқ лигага қўшилади, - дея Прохоровнинг сўзларини келтирган Чемпионат.com. - Клуб тажриба орттириши керак, кейинчалик эса - Пекин Олимпиадасидан сўнг, КХЛ таркибига кириши мумкин».
Унинг билдиришича, КХЛда ривожланиш стратегияси мавжуд ва назарий жиҳатдан Марказий Осиё дивизионида «Куньлунь», «Барис», Корея, Япония ҳамда Хитой жамоалари, шунингдек, Узоқ Шарқдан клублар иштирок этиши мумкин.
Бундан олдин, Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокимига Россия хоккейи юлдузларига квартиралар тақдим этиш ҳақида кўрсатма бергани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Путин билан учрашмагунимизча ҳеч нарса бўлмайди» - Трамп урушни тугатиш ҳақида
Жаҳон | 18:18
-
Россияда мигрантларнинг фарзандларини ўқитишни пулли қилиш таклиф этилди
Жаҳон | 18:16
-
Таълим соҳаси раҳбарларини таълим билан боғлиқ бўлмаган мажлисларга чақириш тақиқланди
Ўзбекистон | 17:41
-
Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил қилинди
Ўзбекистон | 17:38
Мавзуга оид

21:36 / 11.10.2024
Тошкентда биринчи марта КХЛ ўйини ўтказилади

08:50 / 31.05.2024
Тошкентда муз саройини ўз ичига олувчи Хоккей спорт мажмуаси қурилади

18:34 / 29.05.2024
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этади

22:47 / 30.04.2024