Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда онахон туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани 91 ёшида олди
Фото: ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматлари агентлиги тизими ходимлари хонадонма-хонадон юриш тамойили асосида ҳам фаолият юритмоқда, деб ёзади ЎзА.
Қайд этилишича, Давлат хизматлари маркази ходимлари Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги “Керайет” қишлоғидаги хонадонлардан бирида кутилмаган воқеага дуч келган. 91 баҳорни қаршилаган Ражаб момонинг ҳеч қандай ҳужжати йўқ экан.
Марказ ходимларининг кўмаги билан 1928 йилда дунёга келган Ражаб Раҳматовага туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзуви тикланиб, унга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди.
Онахонга шу асосда фуқаролик паспорти расмийлаштирилди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
22:14 / 11.04.2026
Қашқадарё ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотиб келган шахслар ушланди
14:21 / 08.04.2026
Қашқадарё ва Жиззахнинг тоғли ҳудудларида қор ёғди
00:00 / 05.04.2026
Қашқадарёда табиатга 248 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
09:48 / 23.03.2026