Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
Фото: Getty Images
Хитой Футбол Федерацияси италиялик мутахассис Фабио Каннаварога терма жамоани топширди.
France 24 хабарига кўра, «Гуанчжоу Эвергранд»нинг 45 ёшли устози март ойи охирида ўтказиладиган China Cup халқаро турнири давомида Хитой терма жамоасини вақтинчалик бошқарадиган бўлди.
Аввалроқ, Хитой терма жамоасига голландиялик мутахассис Гуус Ҳиддинк тайинланиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо у март ойи охирида Хитой олимпия терма жамоаси билан Токио 2020 олимпиадаси саралашида иштирок этади. Шундан сўнг, миллий терма жамоада иш бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, China Cup турнирида Эктор Купер раҳбарлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Ҳамюртларимиз 22 март куни яримфиналда Уругвай терма жамоаси билан беллашади. Хитой терма жамоаси эса Таиланд билан ўйнайди.
Мавзуга оид
00:07
Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги рақиблари маълум бўлди
12:06 / 25.11.2025
Фабио Каннаваро ва Миржалол Қосимов ЖЧ–2026 қуръаси маросимида иштирок этади
01:06 / 19.11.2025
Омадим бор экан, жуда ақлли ўйинчиларга эгаман – Фабио Каннаваро
16:59 / 16.11.2025