Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Россия расмий вакиллари Венесуэла масаласида учрашади
АҚШнинг Венесуэла бўйича махсус вакили Эллиот Абрамс ва Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков 19 март куни Римда учрашади. Томонлар айнан Венесуэла масаласини муҳокама этиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда ТАСС.
коллаж Фото: Reuters, РИА Новости
«Бу режалаштирилган учрашув бўлиб, тасодифан пайдо бўлмади», — дея дипломат сўзларини келтирган ТАСС.
Агентлик хабарига кўра, Рябков Каракас ишида АҚШнинг мамлакат ички ишларига ҳарбий йўл билан аралашуви ҳамда легитим ҳокимиятни ағдаришга йўл очувчи ҳар қандай ноқонуний ҳаракатдан қайтаришга бел боғлагани айтилмоқда.
Венесуэланинг Meganalisis компанияси ўтказган сўровнома натижасига кўра, Боливар Республикасида 88,9 фоиз аҳоли Николас Мадурони президентликдан кетишини истайди.
Сўровнома респондентларининг 63,3 фоизи Хуан Гуайдони мамлакат етакчиси сифатида кўраётганини билдирган.
Мавзуга оид
16:23
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
08:45 / 09.06.2026