Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда коррупцияга қарши кураш бўйича омбудсман институти жорий этилди
Узоқ йиллик баҳслардан сўнг, Ҳиндистон ҳукумати коррупцияга қарши кураш бўйича локпал (миллий омбудсман) лавозимини жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда хабар тарқатган NDTV телеканали мамлакат тарихидаги биринчи локпал Олий суд собиқ аъзоси Пинаки Чандра бўлиши мумкинлигини билдирган.
Фото: NDTV
Маълум қилинишича, ушбу қарор жума оқшомда парламент ва Олий суд вакиллари учун ташкиллаштирилган махсус учрашувда қабул қилинган. Пинакининг лавозимга тайинлангани ҳақида расмий маълумот эса тез орада эълон қилиниши мумкин. Аслида Олий суд локпал тайинлови бўйича феврал ойини сўнгги муддат этиб белгилаганди.
Қайд этилишича, локпал барча давлат амалдорлари, вазирлар, ҳаттоки, Бош вазир ва Олий суд раисининг фаолиятини жузъий чекловлар билан текшириш, коррупцияга оид ҳаракатини тергов қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Омбудсман ҳеч қайси ташкилотга бўйсунмайди, у фақат фуқаролар мурожаати асосида иш олиб бориши назарда тутилган.
Локпал идорасига таниқли давлат арбоблари, тажрибали юрист ва собиқ амалдорлар тўпланиши режалаштирилган. Шунингдек, уларнинг ҳеч бири ўтмишда коррупцияга алоқадор жиноят содир этмаган бўлиши керак.
Локпал лавозимини жорий этиш масаласи ўтган асрнинг 60-йилларида кўтарилганди. Машҳур ҳинд жамоат арбоби Анна Хазаре бир неча марта очлик эълон қилиб, ҳукуматдан локпал идорасини жорий этишни сўраганди.
Мавзуга оид
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026