Эксклюзив фото: Ички ишлар органлари ходимлари учун янги формалар
USUR Technical Textile & Investment компанияси Kun.uz’га ички ишлар органлари ходимлари учун тайёрланган янги формалар каталогини тақдим этди.
Компания вакили Ойбек Курбановнинг айтишича, янги формалар дизайни Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.
«2017 йилда Ўзбекистонда ички ишлар органлари ходимлари учун янги кўринишдаги формалар тайёрлаш эҳтиёжи пайдо бўлди. Туркия президентининг ушбу мамлакатга ташрифидан кейин, Ўзбекистон бу бўйича лойиҳада хорижий ҳамкор сифатида шу компанияни танлаганди. Компанияни кўп жойларда билишади. Дизайнерлар NASA учун ҳам формалар тайёрлайди», деган Ойбек Курбанов.
Унинг қайд этишича, дизайн ишлаб чиқилишида ҳам миллий, ҳам халқаро стандартлар ҳисобга олинган.
Дизайнерлар классик, офис учун, камуфляж ва дала ҳудуди учун ишчи формалар (мавсумлар учун алоҳида) тайёрлашган.
Бундан олдинроқ Тошкент ИИББ матбуот хизмати ЙҲХБ йўл-патруль хизмати инспекторларининг янги формаси синовдан ўтказилаётгани тўғрисида хабар берганди.
«ЙҲХБ йўл-патруль хизматининг икки инспектори чиндан ҳам янги формада хизматни ўтамоқда. Тажриба давомида хизмат кийимининг чидамлилиги, кийганда ва ҳаракатланишда қулайлиги текширилмоқда», — дейилади ИИББ хабарида.
Хабарда қайд этилишича, фуқаролар фикрини инобатга олиш ҳам кўзда тутилган бўлиб, бошқарма аҳолига «Йўллардаги ҳуқуқ-тартибот ходимлари шундай кўринишда бўлишини истайсизми?» деган савол билан мурожаат этган.
Мавзуга оид
18:07 / 24.11.2024
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
11:36 / 04.11.2024
Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига 8 та BYD ва 15 та Damas берилди
17:40 / 23.09.2024