Спорт | 14:00 / 18.03.2019
8701
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкентда Италиянинг чанғи ва сноубордда учиш мактаби очилади

Фристайл бўйича италиялик жаҳон чемпиони Маттэо Гиатса Ice City меҳмонларини чанғи ва сноубордда учишга ўргатади.

Ўзбекистонда биринчи ва айни пайтда ягона бўлган, чанғи ва сноубордда учиш учун мўлжалланган, йил бўйи ўз фаолиятини тўхтатмайдиган «Ski Slope» усти ёпиқ трассаси пайдо бўлди. У Ice City спорт-кўнгилочар мажмуасининг бир қисми ҳисобланади. Трасса лойиҳаси машҳур италиялик мутахассис Маттео Гиатсанинг иштирокида яратилди. Шунингдек, у назоратчи-маслаҳатчиларимизни ўқитиш билан бир пайтда, меҳмонларимизга тоғ чанғиси спортининг асосларини ўрганишга ёрдам бериб туради.

Маттэо Гиатса – Италияда сноубордда учишнинг асосчиларидан бири бўлиб, фристайл бўйича мамлакат чемпиони унвонини олган.

У тўрт йил давомида миллий тоғ чанғичилар терма жамоасининг аъзоси бўлиб, бир йил мобайнида телемаркада миллий терма жамоасининг аъзоси бўлган. 30 йилдан зиёд вақт давомида у спорт фестивалларини ташкил қилиб, халқаро мусобақалар учун лойиҳалар ишлаб чиққан, она юртида ва бутун дунё бўйлаб ноёб қор мажмуаларини яратиш билан шуғулланган.

Юзлаб тугалланган лойиҳаларидан бири – таниқли «Courmayeur» тоғ чанғи дам олиш маскани.

«Ski Slope» трассаси чет эллик мутахассис учун ҳақиқий синовга айланди.

– Бу қорли трасса мажмуа ичида жойлашган бўлиб, йил бўйи иш фаолиятини давом эттиришга мўлжалланган биринчи лойиҳадир. Мен одатда, 5-7 кун ёки об-ҳаво шароитлари ижобий бўлганда, бир ойгача ўз фаолиятини давом эттира оладиган лойиҳаларда иштирок этаман, – дейди Маттэо Гиатса.

Мутахассиснинг вазифаси трассани барқарор ишлашини таъминлаш, қор ишлаб чиқаришни бошқариш ва назоратчи-маслаҳатчиларни тайёрлашдан иборат.

– Биз чанғи ва сноубордда учишнинг асосларини мукаммал эгаллаш учун ажойиб майдончани яратишга муваффақ бўлдик. Сифатли қопламдаги трасса хавфсиз, қиялик бурчаги эса 12° ни ташкил этади. Секинлашишни ва илк бурилишларни қилиш учун шунинг ўзи етарли деб ўйлайман. Қиялик узунлиги 46 метр бўлиб, тезликни бемалол назорат қилиш имконини беради. Бу ерда биз фильтрланган сувдан фойдаланамиз ва дунёдаги юқори сифатли қорни ишлаб чиқарамиз. Уни тоғларда ястаниб ётган қор билан солиштириш нотўғри, чунки қор қопламининг тузилиши кўпгина омилларга боғлиқ. Қуёшли кундаги қор билан шамолли кундаги қорнинг таркиби ҳар хил бўлади. «Ski Slope» учун эса биз ҳаваскор ва чанғи қизиқувчиларини тайёрлаш учун мос бўлган қорни ишлаб чиқарамиз.

– Қайси ёшдан болаларни чанғи ёки сноубордда учишга ўргатиш мумкин?

– Сноубордда учишни 5-6 ёшдан, чанғида учишни эса 4 ёшдан ўрганса бўлади. Мен ўзим 4 ёшимда ўрганишни бошлаганман. Биринчи устозим отам бўлган.

– Ушбу спорт турларидан қайси бири энг хавфлиси?

– Чанғи ва сноубордда учиш экстремал спорт турлари тоифасига киради ва айрим хавф-хатар борлигини англатади. Агар одам ўзига ҳаддан ташқари кўп ишонса ва тоғда мустақил равишда учмоқчи бўлса, хавф-хатар эҳтимоли ошиши мумкин. Мураббий ёки назоратчи-маслаҳатчи билан ёпиқ майдонда шуғулланиш эса ҳар томонлама мақсадга мувофиқ бўлади. Биз учун хавфсизлик жуда муҳим. Бу эса ташриф буюрувчиларга тўғри кўрсатма бериш ва қоидаларни бажаришни қатъий назорат қилишдан иборат.

Яқин кунларда Ice City даги «Ski Slope» трассасида чанғи ва сноубордда учиш мактаблари очилади ҳамда «Ski Slope» ходимлари назорати остида ҳар бир киши бу спорт турларини бошидан ўрганишлари мумкин. Дарслар ҳаваскорлар учун мўлжалланган бўлади. Машғулотлар 4-5 кишилик гуруҳлардан ташкил топиши режалаштирилган. Болалар 4-5 ёшдан қатнаша олишади.

 

Батафсил маълумотни www.icecity.uz сайтидан ёки (+99871) 209-00-77 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

Сиз ажойиб Ice City шаҳри ҳаёти билан бугунданоқ танишиб, унинг диққатга сазовор жойларини, қор майдонларини кўришингиз мумкин – ҳозир мажмуада байрамона очиқ эшиклар ҳафталиги эълон қилинган. Бу 14-20 март давомида депозит мажбурий эмаслигини англатади. Аттракционлар нархига кўра тўланади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 6

Мўлжал: NEXT савдо-кўнгилочар мажмуаси

Телефон: 71 209 00 77

Facebook: fb.com/icecitytashkent

Instagram: instagram.com/ice_city_tashkent

Telegram: t.me/Ice_City_Tashkent

Сайти: www.icecity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид