Жамият | 11:00 / 19.03.2019
9141
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Ашхобод сайилгоҳи Наврўз байрамини биргаликда нишонлашга таклиф қилади

21-март куни Ашхобод сайилгоҳи барчангизни Наврўз байрамини биргаликда нишонлашга лутфан таклиф этади.

Ашхобод сайилгоҳига фасллар келинчаги баҳор кириб келди.

Сайилгоҳ дарахтлари гуллаб-яшнамоқда, ерлардан эса майин майсалар бош кўтара бошлади. Кўм-кўк рангга бурканган Ашхобод сайилгоҳига қадам босар экансиз, ёшариш, янгиланиш ифорини ҳис қилиб, қушлар сайрашини тинглаб кўнглингиз яйрайди.

Наврўз айёми шарафига безатилган Ашхобод сайилгоҳи ўзининг гўзаллиги билан Сизни ҳайратга солади. Сайилгоҳдаги тотли сумалак ва карнай-сурнайларнинг қувноқ товуши эса кўнглингизни кўтариши, Сизга байрамона кайфият бахш этиши турган гап. Алоҳида айтиш лозимки, 21-март куни Ашхобод сайилгоҳида байрамона концерт бўлиб ўтади. Концертда ўзбек эстрада юлдузлари қатнашади ва сайилгоҳга ташриф буюрган мухлисларга, меҳмонларга қувонч бахш этади.

Ашхобод сайилгоҳига ташриф буюрган меҳмонлар янги аттракционлардан ҳам завқ олиш имкониятига эга. Таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳрининг энг ёрқин ва жозибадор чархпалаги айнан Ашхобод сайилгоҳида ўрнатилган. Ушбу чархпалакда Сиз нафақат сайилгоҳнинг, балки бутун Тошкент шаҳрининг гўзал манзараларидан роҳатланишингиз мумкин.

Ашхобод сайилгоҳи минглаб меҳмонларга байрамона кайфият улашишга ва барчага шодлик, қувонч бахш этишга ҳамиша тайёр. Сайилгоҳга яқинларингиз билан биргаликда ташриф буюринг ва байрамона безатилган гўзал манзаралардан ва Наврўз айёмидан завқ олинг.

Қўшимча маълумот учун +998 97 738 07 03 рақамига қўнғироқ қилинг ёки fb.com/ashxobodsayilgohi расмий саҳифасига ташриф буюринг.

Манзил: Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Кичик Ҳалқа автомобиль йўли ва Махтумқули кўчалари кесишувида. 

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид