Жамият | 15:00 / 22.03.2019
14499
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Ашхобод сайилгоҳида Наврўз байрами нишонланди

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг кўмагида 21 март куни Ашхобод сайилгоҳида Наврўз байрами нишонланди.

Юртимизда баҳор фаслининг бор гўзаллигини ўзида мужассам этган, янгиланиш ва покланиш айёми – Наврўз байрами бўлиб ўтди. Пойтахтимизнинг энг гўзал масканларидан бири бўлган Ашхобод сайилгоҳига байрамни биргаликда, кўтаринки кайфиятда нишонлаш учун юзлаб тошкентликлар ҳамда Тошкент шаҳри меҳмонлари ташриф буюришди.

Байрамона безатилган Ашхобод сайилгоҳида дарахтлар гуллаб яшнамоқда, ерлар кўм-кўк рангга бурканган. Ўзининг нафис гўзаллиги билан барчани ҳайратга солувчи Ашхобод сайилгоҳи меҳмонларга кун давомида кўтаринки кайфият бахш этди. Сайилгоҳда меҳмонлар учун атайлаб тайёрланган мазали сумалак, меҳмонларнинг дилини яйратган қувноқ карнай-сурнай товушлари Наврўз байрами янада шодли ўтишига ўз ҳиссасини қўшди.

Айтиш жоизки, сайилгоҳга келган меҳмонлар байрамона концертдан баҳра олишди. Наврўз айёмини биргаликда нишонлаш учун ташриф буюрган ўзбек эстрадаси юлдузлари барча меҳмонларга байрамона кайфият ато этишди.

Ашхобод сайилгоҳи минглаб меҳмонларга байрамона кайфият улашишга ва барчага шодлик, қувонч бахш этишга ҳамиша тайёр. Сайилгоҳга яқинларингиз билан биргаликда ташриф буюринг ҳамда нафис ва бежирим безатилган гўзал манзаралардан завқ олинг.

Қўшимча маълумот учун fb.com/ashxobodsayilgohi расмий саҳифасига ташриф буюринг.

Манзил: Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Кичик Ҳалқа автомобиль йўли ва Махтумқули кўчалари кесишувида.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид