Жамият | 09:00 / 25.12.2018
30125
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Ашхобод сайилгоҳида яқинларингизга қувонч ва шодлик бахш этинг

Ашхобод сайилгоҳи барчангизни янги йил байрамидан биргаликда завқ олишга таклиф этади.

Бугунги кунда Тошкентнинг энг гўзал, энг зийнатли масканларидан бири - бу Ашхобод сайилгоҳидир.Яқинлашаётган байрам шарафига безатилган сайилгоҳ тантанали тус олган ва ўзининг кўрки, жозибадорлиги билан ташриф буюраётган меҳмонларни ҳайратлантирмоқда.

Ашхобод сайилгоҳида ҳайбатли, ёрқин чироқлар ва қор билан безатилган чиройли шаҳарча барпо этилган. Байрамона тус олган ушбу шаҳарча меҳмонларга ҳар куни янги йил кайфиятини улашмоқда.

Бундан ташқари, сайилгоҳда ҳар куни меҳмонлар учун қизиқарли янги йил тадбирлари уюштирилмоқда. Тадбирда ўзбек эстрада юлдузлари қатнашишмоқда ва сайилгоҳга ташриф буюрган мухлисларга, меҳмонларга қувонч бахш этишмоқда.

Ашхобод сайилгоҳининг янги йил арчаси Тошкентнинг энг баланд, энг ёрқин ва кўркам арчаларидан биридир. Ранг-баранг чироқлар ва ўйинчоқлар билан безатилган ушбу арча ўзининг чиройи, савлати ва жозибадорлиги билан ҳар кимнинг завқини келтиради.

Ашхобод сайилгоҳи арчасининг атрофида янги йил ярмаркаси барпо этилган. Ушбу ярмаркада сиз турли хил ширинликлар, эсдалик совғалар ва ўйинчоқлар харид қилишингиз мумкин. 

Ашхобод сайилгоҳига ташриф буюраётган меҳмонлар аттракционлардан ҳам завқ олишмоқда. Айтиш лозимки, Тошкент шаҳрининг энг ёрқин ва жозибадор чархпалаги айнан Ашхобод сайилгоҳида ўрнатилган. Ушбу чархпалакда Сиз нафақат сайилгоҳни, балки бутун Тошкент шаҳрининг гўзал манзараларидан роҳатланишингиз мумкин.

Ашхобод сайилгоҳи минглаб меҳмонларга байрамона кайфият улашишга ва барчага шодлик, қувонч бахш этишга ҳамиша тайёр. Сайилгоҳга яқинларингиз билан биргаликда ташриф буюринг ва байрамона безатилган гўзал манзаралардан ва қувноқ янги йил тадбирларидан завқ олинг.

Қўшимча маълумот учун +998 97 738 07 03 рақамига қўнғироқ қилинг ёки fb.com/ashxobodsayilgohi расмий саҳифасига ташриф буюринг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид