Жамият | 13:07 / 19.03.2019
10912
5 дақиқада ўқилади

Бемор болажонлар бугун ёрдамингизга муҳтож

Инсон ҳаётида баъзан яхши, баъзан ёмон кунлар бўлади. Яхши кунларга ҳам ёмон кунларга ҳам шукр қилганлар Аллоҳ таолодан савоб олади. Бошига тақдир синовлари тушганлар учун кўмак бериш ҳам одамийлик намунасидир.

Хабарингиз бор, Kun.uz жамоаси Тошкент шаҳрида жойлашган Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтидаги кўмакка муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиб келмоқда. Бу сафар ҳам оққон касаллигига чалинган беморларнинг шифокори ва яқин қариндошлари билан боғландик. Уларнинг ҳолидан хабар олиш ва шароитини ўрганиш мақсадида касалхонага ташриф буюрдик. Бемор болажонлар ва уларнинг ота-оналари билан бирма-бир суҳбатлашдик.

Видео: Youtube

Видео: Mover (tas-ix)

Биринчи беморимиз Абдуғаниев Абдуғаффор. У Наманган вилояти Наманган туманидан келган. Абдуғаффор ҳозирда 17 ёшда. Унинг касаллиги узоқ давом этган ва анчадан буён даволаниш сабабли оила қийин аҳволга тушиб қолган. Онаси Валиева Нодиранинг таъкидлашича, дорихоналардан қарзлари кўпайиб кетган. Ҳозир Абдуғаффор яхшилар ёрдамига муҳтож.

Телефон: +99899 511 39 35

АГРОБАНК Cliсk/PayMe: 8600 0424 9450 1439

МФО: 00253

ИНН: 200082581

Нақд пул топширганда: 2311 6000 3000 0022 5001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 80001 000002 25001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 800000 225001

Кейинги беморимиз, жажжигина қизалоқ – 2 ёшли Шаҳноза Мурадбаева. Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида истиқомат қилади. Оққон ташхиси қўйилгандан кейин онаси Албина Мирзабоева билан Тошкентга даволанишга келади. Онасининг таъкидлашича, у ҳозирда ёлғиз ўзи қийналиб қолган. Шаҳноза саховатпеша инсонларнинг ёрдамига муҳтож.

Телефон: +99890 595 77 15

АГРОБАНК Cliсk /PayMe: 8600 0417 9664 5423

МФО: 00394

ИНН: 201 200 124

Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 8000 4000 0039 4001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Навбатдаги беморимиз 17 ёшли Абдужалил Баҳромов. Фарғона вилояти Қўштепа туманидан келган. 4 йил олдин даволаниб кетган Абдужалилнинг касаллиги қайталаниб қолган. Ҳозирда 4-курс муолажаларини оляпти. Дори-дармонлар қимматлиги сабабли оила моддий ёрдамга муҳтож бўлиб қолган. Онаси Каромат Исоқова ҳар доим яхшилар учун  дуода.

Телефон: +99890 303 39 09

АГРОБАНК Cliсk /PayMe: 8600 0417 7443 0376

МФО: 00394

ИНН: 201 200 124

Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 8000 4000 0039 4001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Яна бир беморимиз Бозорбоева Нигора. У Наманган вилояти Наманган шаҳридан келган. Нигора ҳозир 12 ёшда. Оққон ташхиси қўйилгандан сўнг онаси Жўраева Нодира билан Тошкентга келади. Онасининг таъкидлашича, йиғиб-териб келган пуллари тугаб бўлган. Дорихоналардан анча-мунча қарз ҳам бўлиб қолишган. Ҳозирда Нигора яхшилар ёрдамига муҳтож.

Телефон: +99890 980 70 35

АГРОБАНК Cliсk /PayMe: 8600 0417 4354 6666

МФО: 00394

ИНН: 201 200 124

Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 8000 4000 0039 4001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Кейинги беморимиз Фарғона вилояти Ёзёвон туманидан келган 6 ёшли Ғаниев Маъруфжон. Кейинги муолажаларни бошлаш учун Маъруфжонга маблағ зарур. Онаси Жўраева Замиранинг таъкидлашича, ҳозирда сотишга ҳеч нарсалари қолмаган. Оилавий шароитлари жуда оғир. Маъруфжон саховатли инсонлар ёрдамига муҳтож. Унинг оиласи яхшилар учун доим дуода.

Телефон: +99890 788 55 41

Отаси Маҳкамов Муҳаммадолим номига очилган пластик:

АГРОБАНК Cliсk /PayMe: 8600 0417 3092 5618

МФО: 00394

ИНН: 201 200 124

Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 8000 4000 0039 4001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Азиз ва саховатпеша юртдошлар! Сизга ҳавола этаётган хайрия акциямизга бефарқ бўлмайсиз деган умиддамиз. Зеро, яхшилик инсон умрини ёритади. Унинг даражасини кўтаради. Бу инсонлар ҳозир сизнинг ҳам моддий, ҳам маънавий ёрдамларингизга муҳтож. Қилган эҳсонларингиз ўз даргоҳида қабул бўлиб, ажр-савобларингизни ўзи кўпайтириб берсин.

Мухбир Раҳматилло Исроилов,
тасвирчи Мирвоҳид Мирраҳимов.

Мавзуга оид