Инсон ҳаётида баъзан яхши, баъзан ёмон кунлар бўлади. Яхши кунларга ҳам ёмон кунларга ҳам шукр қилганлар Аллоҳ таолодан савоб олади. Бошига тақдир синовлари тушганлар учун кўмак бериш ҳам одамийлик намунасидир.
Хабарингиз бор, Kun.uz жамоаси Тошкент шаҳрида жойлашган Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтидаги кўмакка муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиб келмоқда. Бу сафар ҳам оққон касаллигига чалинган беморларнинг шифокори ва яқин қариндошлари билан боғландик. Уларнинг ҳолидан хабар олиш ва шароитини ўрганиш мақсадида касалхонага ташриф буюрдик. Бемор болажонлар ва уларнинг ота-оналари билан бирма-бир суҳбатлашдик.
Видео: Youtube
Видео: Mover (tas-ix)
Биринчи беморимиз Абдуғаниев Абдуғаффор. У Наманган вилояти Наманган туманидан келган. Абдуғаффор ҳозирда 17 ёшда. Унинг касаллиги узоқ давом этган ва анчадан буён даволаниш сабабли оила қийин аҳволга тушиб қолган. Онаси Валиева Нодиранинг таъкидлашича, дорихоналардан қарзлари кўпайиб кетган. Ҳозир Абдуғаффор яхшилар ёрдамига муҳтож.

Телефон: +99899 511 39 35
АГРОБАНК Cliсk/PayMe: 8600 0424 9450 1439
МФО: 00253
ИНН: 200082581
Нақд пул топширганда: 2311 6000 3000 0022 5001
Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 80001 000002 25001















