Жамият | 13:45 / 19.03.2019
3887
2 дақиқада ўқилади

Депутат ташаббуси билан мактаб-интернат ҳудудига сув чиқариб берилди

Халқимизда «Савоб ишни ҳар ким, ҳар ерда қилиш керак» деган ҳикматли нақл бор. Хайрли ишлар қилиш, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш – инсоннинг энг олий фазилатларидан бири саналади. Шундай экан, биз қандай мансабда бўлмайлик, атрофдагиларга имкони борича кўмаклашишга ҳаракат қилишимиз керак. 

Куни кеча Тошкент шаҳар ЎзЛиДеп Шайхонтоҳур тумани депутати Лутфулла Убаев мана шундай хайрияга яна бир бор қўл урди. Унинг ташаббуси билан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги Имконияти чекланган болалар учун ихтисослашган 105-сонли махсус мактаб-интернатининг кўкаламзор майдонидаги носоз суғориш тизимидан эндиликда ҳеч қандай қийинчиликларсиз сув чиқарилмоқда. 

Айтиб ўтиш жоизки, мактаб-интернатнинг боғ майдонидаги суғориш тизими узоқ муддатдан бери бузилиб ётгани сабаб, кўкаламзор майдон яшил ҳудуд йўқ бўлиб кетиши мумкин эди. Энди эса ер ости сув тизимининг насос қисмлари янгидан таъмирланиб, ҳозирда кўкаламзор майдонга ҳеч бир муаммосиз сув чиқмоқда. 

Баҳор айёми арафасида айниқса имконияти чекланган болаларга завқ улашишда яшил майдон керак бўлади. 

Шу муносабат билан, мактаб маъмурияти депутатга ўз миннатдорчилигини билдирган ҳолда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг келгусидаги фаолияти ҳамда хайрия ишларига муваффақиятлар тилади.

105-сонли махсус мактаб-интернат директори 
Э.Ф.Закирова

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид