Жаҳон | 00:11 / 19.03.2019
7324
1 дақиқада ўқилади

Конгода поезд издан чиқиб кетиши оқибатида 24 киши ҳалок бўлди

Конго Демократик Республикасининг Касаи вилоятида товар поезди излардан чиқиб кетиши оқибатида 24 киши ҳалок бўлди, 31 киши жароҳат олди.

Мавжуд маълумотларга кўра, йўловчиларнинг катта қисми поездга ноқонуний равишда чиқиб олган.

AFP нашрининг маълум қилишича, воқеа оқибатида бир неча вагон ағдарилиб кетган, яна бир нечтаси дарёга қулаган. Қурбонлар сони ошиши мумкин.

Воқеа сабаблари ҳозирда номаълумлигича қолмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид