Жаҳон | 08:58 / 19.03.2019
7713
1 дақиқада ўқилади

Перунинг собиқ президенти Калифорнияда қўлга олинди

Фото: Perú21

Американинг Калифорния штатида полиция Перу собиқ президенти Алехандро Толедони қўлга олди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Толедо Сан-Матео округидаги ресторанлардан бирида ичкиликбозлик ҳолати учун ушланган.

Таъкидланишича, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари Толедо Перуда коррупция айблови билан қидирувга берилгани ҳақида аввалдан билишган.

Шу билан бирга, Толедо ўзининг қўлга олинишини сиёсий рақибларининг «фитнаси», деб атади.

Бундан олдин, Перунинг собиқ президенти Фухимори яна қамоққа қайтарилаётгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид