Жаҳон | 08:29 / 19.03.2019
31841
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Қримни қандай қилиб қайтаришини тушунтирди

Фото: ТАСС

Украина президенти Пётр Порошенко Қримни қандай қилиб қайтариш ниятида экани ҳақида гапирди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, у Россияга санкциялар босимини кучайтириш ёрдамида ярим оролни «қайтариб олиш»ни мўлжалламоқда.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, халқаро ҳамжамият Украинага бу масалада ёрдам беради.

Порошенконинг таъкидлашича, Қрим сиёсий-дипломатик йўл билан Украинага «қайтарилади».

Бундан олдин, Порошенко Қримни сайловлардан сўнг қайтаришга ваъда берганди.

«Қрим Украинага қайтарилади. Биз бу имкон қадар қисқа вақт ичида, президентлик сайловларидан сўнг юз бериши учун қўлдан келган ҳамма нарсани қиламиз», - дея маълум қилган у.

Мавзуга оид