Америкалик бейсболчи спорт тарихидаги энг қимматбаҳо шартномани имзолади

Америкалик бейсболчи Майк Траут Бош бейсбол лигаси MLB’нинг “Лос-Анжелес Энжелс” клуби билан спорт тарихидаги рекорд қийматдаги шартномани имзолади. Шартнома 12 йилга мўлжалланган бўлиб, қиймати 430 млн долларни ташкил қилган. Бу ҳақда ESPN телеканали хабар берди.
Бунгача рекорд америкалик бейсболчи Брайс Харперга тегишли бўлиб, у 2 март куни “Филадельфия Филлис” клуби билан 330 млн долларлик 13 йиллик шартнома имзолаганди.
Траут 28 ёшда бўлиб, аутфилдер позициясида ўйнайди. Бейсболчи клуб учун 2011 йилдан бери иштирок этади. У мунтазам чемпионат натижаларига кўра 2 марта (2014 ва 2016 йиллар) Америка лигасининг (MLB’нинг 2 лигасидан бири) энг қимматли ўйинчиси деб топилган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

19:57 / 22.05.2025
АҚШда «допинг ўйинлари» ўтказилади

20:59 / 16.04.2025
Ҳар йили декабрда «Президент Олимпиадаси» ўтказилади

12:49 / 31.03.2025
Ўзбекистон президенти учта халқаро шартномани тасдиқлади

09:48 / 14.03.2025