Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳабиб Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди
Фото: AP
Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди.
Жанг 2019 йил 7 сентябрда бўлиб ўтади. Рақибнинг номи ҳозирча номаълум.
«7 сентябрь - айнан шу куни Ҳабиб Нурмагомедов ўзининг кейинги жангини ўтказади», - деб ёзган журналист Азамат Бўстонов инстаграмда.
Ҳозирги вақтда аралаш йўналиш бўйича россиялик жангчи UFC 229 мусобақасидан кейинги тартибсизлик учун тўққиз ойлик дисквалификация муддатини ўтамоқда.
Бундан олдин, UFC раҳбари Дана Уайт Конор Макгрегор фақат Ҳабиб билан жанг қилмоқчи эканини айтганди.
Мавзуга оид
19:46 / 07.10.2025
Трамп Оқ уй ҳудудида UFC жанги ўтказилишини эълон қилди
18:13 / 12.01.2025
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
18:33 / 15.08.2024
Ҳабиб Нурмагомедов Россия солиқ идоралари олдидаги барча қарзларини ёпди — ОАВ
21:04 / 06.08.2024