Жаҳон | 21:01 / 22.03.2019
23911
2 дақиқада ўқилади

Ироқ нашри ИШИД етакчиси ўз қиёфасини ўзгартирганини маълум қилди 

Фото: AFP

ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ташқи қиёфасини ўзгартирди. Бу ҳақда Ироқнинг Al-Araby al-Jadeed нашри маълум қилди.

Нашр маълумотларига кўра, ал-Бағдодий соқолини калталатиб, уни қизғиш рангга бўяб олган. Бундан ташқари, у охирги йилларда кам ҳаракатли турмуш тарзи сабабли ортиқча вазн тўплаган. Маълум қилинишича, ИШИД етакчиси асосан оддий автомобиллар ёки таксида ҳаракатланади, унинг тансоқчилари эса ИШИД униформасида эмас, балки афғон кийимида юришади.

Таъкидланишича, ал-Бағдодий ҳозирда Сурияда бўлиб, бир неча бор Ироққа қочишга ҳаракат қилган. Бироқ у АҚШ бошчилигидаги коалиция ва чегарадаги Ироқ лашкарлари хатти-ҳаракатлари сабабли бунинг уддасидан чиқа олмаган.

Ироқ разведкаси февраль охирида ал-Бағдодий Фрот дарёси водийсидаги террорчилар назоратида қолаётган ҳудудда эканлигини маълум қилган.   

Охирги йилларда ИШИД етакчиси йўқ қилингани, оғир яралангани ёки асирга олингани ҳақида бир неча бор маълум қилинган. Бироқ бу хабарларнинг бирортаси ўз тасдиғини топмаган.

Мавзуга оид