Жаҳон | 14:47 / 22.03.2019
10346
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Грециядаги элчихонасига граната улоқтирилди

Фото: REUTERS

Россиянинг Афинадаги дипломатик ваколатхонаси биноси ёнида портлаш содир бўлди. Девор узра улоқтирилган граната ҳақидаги хабардан сўнг бино қуршаб олинган.

Қайд этилишича, портлаш унчалик кучли бўлмаган. Сезиларсиз моддий зарар етган, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Консуллик бўлими ҳудудида сапёрлар иш олиб бормоқда.

Аввалроқ ташқи кузатув камералари мотоциклда икки киши яқинлашиб, элчихона ҳудудига номаълум буюмни улоқтириб кўздан ғойиб бўлишганини тасвирга олган. 

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, Афина марказида ёндириб юборилган мотоцикл топилган. Полиция мазкур воқеалар орасидаги боғлиқликни текширмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид