Жаҳон | 00:15 / 24.03.2019
8900
1 дақиқада ўқилади

Трамп Сурия ва Ироқ ИШИДдан тўлиқ озод этилганини маълум қилди

Фото: Susan Walsh / AP

Қўшма Штатлар халқаро антитеррор коалициясидаги ҳамкорлари билан биргаликда Сурия ва Ироқнинг ИШИД экстремистик гуруҳи назорат қилган барча ҳудудларини озод қилди. Бу ҳақда Америка етакчиси Дональд Трампнинг баёнотида айтилмоқда.

"Мен ИШИДга қарши халқаро коалициядаги ҳамкорларимиз, хусусан Ироқ хавфсизлик кучлари, “Сурия демократик кучлари” билан ҳамкорликда Қўшма Штатлар Сурия ва Ироқнинг ИШИД назорат қилган ҳудудларини 100% озод қилганини мамнуният билан эълон қиламан", - дейилади баёнотда.

Трамп АҚШ "ИШИДга нисбатан ҳушёрликни сақлаб қолишини" ва терроризмга қарши ҳамкор ва иттифоқчилари билан биргаликда курашишини таъкидлаган.

2014 йилдан 2019 йилгача Сурия ва Ироқ ҳудудларида мавжуд бўлган ИШИД энг кучайган даврида жами 88 минг кв. км майдонни назоратига олганди.

Мавзуга оид