Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макгрегор ММА’даги фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди
Аралаш яккакурашлар бўйича ирландиялик жангчи Конор Макгрегор ММА’даги фаолиятини якунлаши ҳақида қарор қабул қилди.
«Салом, йигитлар, тезкор хабар, бугун мен ММА деб аталувчи спортни тарк этишга қарор қилдим. Барча собиқ ҳамкасбларимга мусобақаларда муваффақиятлар тилайман. Энди мен пенсиядаги собиқ ҳамкорларим сафига қўшиламан», - дея ёзган Макгрегор Twitter’да.
ММА’дан ташқари, Конор Магрегор боксда ҳам битта расмий жанг ўтказди. Ирландиялик кичик Флойд Мэйвезерга 2017 йилда нокаут билан мағлубиятга учради.
Макгрегор жами 25 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 21 тасида ғалаба қозонган. 2018 йил октябрида Макгрегор енгил вазнда UFC чемпионлик унвони учун доғистонлик Ҳабиб Нурмагомедовга қарши жангда мағлубиятга учраган эди.
Макгрегор 2016 йил апрелида ҳам аралаш жанг санъатидан кетишини эълон қилган эди. Орадан маълум вақт ўтгач эса у ҳали фаолиятини якунламоқчи эмаслигини билдирган эди.
Мавзуга оид
17:40 / 30.04.2026
Бухородаги тарихий мажмуа олдида ноқонуний тарғибот: ММА турнири баннерида онлайн қимор ўйини логотипи ҳам бор
20:49 / 23.10.2025
Олмалиқда мураббий болаларни калтак билан «тарбиялаб» келган. У бу иши учун узр сўради
08:07 / 22.03.2025
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди
00:41 / 23.11.2024