13:46 / 27.03.2019
12575

3 ойлик ўғлини 8000 долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди 

Иллюстратив фото

2019 йил 18 март куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ тезкор ходимлари томонидан тадбир ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, 18 март куни Самарқанд вилояти Нарпай туманида рўйхатда туриб, Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаб келаётган 25 ёшли Ш.О. ўзининг 3 ойлик ўғлини Ўрта Чирчиқ туманида 8 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

Top