Спорт | 22:51 / 27.03.2019
13680
1 дақиқада ўқилади

«Бавария» 80 миллион евролик трансферини эълон қилди

«Атлетико» ҳимоячиси Люка Эрнандес фаолиятини «Бавария»да давом эттиради.

Мюнхен клуби 23 ёшли футболчи трансферини эълон қилди. Шартнома 2019 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради ва 5 йил амал қилади. «Бавария» франциялик футболчи учун 80 миллион евро тўлайди.

Аввалроқ, Эрнандес «Бавария»да тахминан 13 миллион евро маош олиши ва клубнинг энг сердаромад футболчиларидан бирига айланиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эрнандес трансфери Германия футболида рекорд ўрнатди. Бундан олдинги энг юқори кўрсаткични «Лион» яримҳимоячиси Корентен Толиссонинг «Бавария»га 41,5 миллион евролик трансфери қайд қилган эди.

Мавзуга оид