Жаҳоннинг 2019 йилдаги энг яхши туристик йўналишлари маълум қилинди
Лондон, Париж ва Рим жаҳондаги энг яхши туристик йўналишлар рўйхатида етакчилик қилмоқда, деб хабар берди TripAdvisor.
Ғолиблар турли мамлакатлардаги меҳмонхоналар, ресторанлар ва воқеалар ҳақидаги 12 ой давомида билдирилган фикр ва рейтингларни ўрганишга асосланган алгоритм ёрдамида аниқланди.
Биринчи ўринни қироллик манзаралари, Букингем саройи ва Камден бозори билан Лондон эгаллади.
Иккинчи ўрин круассанлар, Сена, Эйфел минораси ва Нотр-Дам ибодатхонаси билан ном қозонган Парижга насиб этди.
Учинчи ўринни эгаллаган Рим экспертларнинг фикрича, томсиз улкан музейни эслатади.
Шунингдек, юқори бешликка Крит ва Бали ороллари киритилди.
Энг яхши ўнталикдан эса Таиланддаги Пхукет ороли, Испания Барселонаси, Туркия Истанбули, Марокашдаги Марокаш ва БААдаги Дубай шаҳарлари жой олди.
Мавзуга оид
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
16:40 / 12.11.2024
Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик рейтингида Марказий Осиёда сўнгги ўринни эгаллади
16:52 / 07.11.2024
Ўзбекистоннинг 23 та олийгоҳи Осиё университетлари рейтингига кирди
19:02 / 28.10.2024