Ўзбекистон | 11:07 / 27.03.2019
5711
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда туристик йўлланма — ваучернинг намунавий шакли тасдиқланди

Фото: rosred.ru

Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги қонунининг 13-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 26 март куни рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарорига мувофиқ ваучернинг намунавий шакли ва уни тўлдириш тартибини белгиланди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, туристик йўлланма (ваучер) туристнинг (туристлар гуруҳи) саёҳат таркибига киритилган ва тадбиркорлик субъекти томонидан кўрсатиладиган хизматларни (жойлаштириш, овқатланиш, экскурсия, транспорт хизматлари ва бошқалар) тўланганлигини ва турист (туристлар гуруҳи)нинг ушбу хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Эндиликда, туризм фаолияти субъектлари томонидан туристик-экскурсия хизматлари жумласига сафар таркибида назарда тутилган туристик хизматларни кўрсатувчи субъектларга тасдиқланган намунавий шакл бўйича ваучер берилиши мумкин.

Қўшимча маълумот:

1.  Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 208-моддаси 15-бандига мувофиқ туристик-экскурсия хизматлари жумласига сафар таркибида назарда тутилган туристик хизматлар кўрсатиш учун йўлланманинг (ваучернинг) қийматига киритилган барча туристик-экскурсия хизматларини реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

2.  Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 7 февралдаги «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3514-сон қарори 8-бандига мувофиқ, жисмоний шахсларнинг солиққа тортиладиган даромадлари Ўзбекистон Республикаси бўйлаб туристик йўлланмалар (ваучер)ни туризм соҳасида фаолият кўрсатиш бўйича лицензияга эга бўлган субъектлардан сотиб олишга йўналтирилган харажатлар суммасига камайтирилади.

Мавзуга оид