Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон МДҲнинг яна бир битимига қўшилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг “Халқаро шартномалар тўғрисида”ги қонуни 23-моддасига мувофиқ:
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битимга (2007 йил 25 май, Ялта);
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида 2007 йил 25 май куни Ялта шаҳрида имзоланган Битимига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Баённомага (2012 йил 30 май, Ашхобод) қўшилиш маъқулланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мазкур халқаро шартнома амалга оширилиши учун жавобгар бўлган ваколатли орган этиб белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартномага қўшилиши ҳамда уни амалга оширишда жавобгар бўлган ваколатли орган тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўллайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайдилар.
Мавзуга оид
13:33 / 12.03.2026
Молдова ҳукумати мамлакатнинг МДҲдан чиқишини маъқуллади
08:30 / 20.01.2026
Молдова МДҲдан чиқиш жараёнини бошлади
19:50 / 26.12.2025
МДҲ мамлакатлари ўзаро ҳисоб-китобларда деярли тўлиқ миллий валюталарга ўтди
17:48 / 22.12.2025