Спорт | 17:27 / 29.03.2019
16902
2 дақиқада ўқилади

Фигу «Барселона»ни «Реал»га алмаштириши сабабини тушунтирди

Фото: Getty Images

Португалиялик собиқ яримҳимоячи Луиш Фигудан 2000 йилда кўпроқ пул ва совринларни кўзлаб, «Барселона»дан «Реал»га ўтганини айтди.

«Бирор ўзгаришга қўл урар экансан, доимо бу яхшилик олиб келишини кутасан. Ҳаётимда қўл урган илк жиддий ўзгариш бу бошқа мамлакатга кўчиб ўтиш бўлганди. Мен анча ёш эдим ва буни янги тажрибалар ҳамда кўпроқ обрў-эътибор қозониш учун шундай қилгандим.

Иккинчи ўзгаришга [«Барселона»дан «Реал»га ўтиш] сабаб шуки, мен футбол дунёсида тан олинишни, ҳар томонлама – ҳам молиявий, ҳам совринлар миқдори бўйича – ўсишга эришишни истаганман.

Кейинги ўзгариш – «Интер»га ўтишим футбол билан бирга бахтни излаш йўлидаги қадам эди», – деди Фигу Marca нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Фигу 1995-2000 йилларда «Барселона», 2000-2005 йилларда «Реал» ва 2005-2009 йилларда «Интер» шарафини ҳимоя қилган. У учала клубида ҳам жами 7тадан жамоавий совринни қўлга киритган.

Мавзуга оид