Ўзбекистон | 08:31 / 29.03.2019
39089
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутиляпти?

Фото: KUN.UZ

Республика Гидрометеорология маркази 30 март - 2 апрель кунлари бўйича об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм. Ҳаво ўзгариб туради, 30 март-1 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, 2 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 30 март-1 апрелда 3-8 даража илиқ, 2 апрелда 5-10 даража илиқ, кундузи 30 мартда 15-20 даража илиқ, 31 мартда 8-13 даража илиқ, 1-2 апрелда 13-18 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 30 мартда 15-20 даража илиқ, 31 мартда 18-23 даража илиқ, 1 апрелда 15-20 даража илиқ, 2 апрелда 18-23 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, кечаси 31 март-2 апрелда 7-12 даража илиқ, кундузи 31 мартда 18-23 даража иссиқ, 1 апрелда 15-20 даража илиқ, 2 апрелда 20-25 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 30 мартда 15-20 даража илиқ, 31 мартда 20-25 даража иссиқ, 1 апрелда 18-23 даража иссиқ, 2 апрелда 20-25 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 мартда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ, кечаси 31 март-2 апрелда 5-10 даража илиқ, кундузи 31 март-1 апрелда 15-20 даража илиқ, 2 апрелда 13-18 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 30 мартда вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади, 31 март-2 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид