10:09 / 30.03.2019
24872

Месси карьерасидаги энг чиройли голини айтди

Фото: Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси фаолияти давомида урган голлари орасидан қайси бирини энг чиройли деб ҳисоблашини айтди.

«Энг яхши голимни Чемпионлар лигаси яримфиналида «Реал»га ургандим», – деган Леодан иқтибос келтирмоқда El Chiringuito.

Аргентиналик сардор 2010/11 мавсумида ЕЧЛнинг 1/2 финали доирасида «Реал»га қарши илк учрашувда (2:0) иккала голга ҳам муаллифлик қилганди. Ўшанда Барселонада ўтган жавоб баҳсида дуранг (1:1) қайд этилган, «кўк-анорранглилар» Лондондаги финалда «Манчестер Юнайтед»ни енгиб (3:1), бош совринни қўлга киритишганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сўровнома асосида «Барселона» тарихидаги энг чиройли гол аниқланганди. Унда Мессининг Испания кубоги 2006/07 мавсумининг яримфиналида «Хетафе» дарвозасига киритган тўпи шундай эътирофга лойиқ кўрилган.

Top